Андижон давлат техника институти талабалари билан семинар ташкил этилди

Андижон давлат техника институтида вилоят статистика бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”  семинар ташкил этилди.

photo_5373210448045929286_y_p77036

Тадбирда Андижон вилояти статистика бошқармаси бошлиғи, Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

photo_5373210448045929289_y_p72678

Семинарда вилоят статистика бошқармаси томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни мазмун-моҳияти, тайёргарлик жараёнларининг ҳозирги ҳолати, рўйхатга олишларни ўтказиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

photo_5373210448045929290_y_p91263

Шунингдек, иштирокчилар таргъибот ишларини олиб боришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишди.

photo_5373351434642388755_y_p30259

Семинар қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Талабаларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.