Кореядан Ўзбекистонга 15,4 минг нафар турист келган

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-май ойларида жами 15,4 минг нафар Корея Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 нафарга ёки 1,8 % га ошган.

Жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 11 164 нафар

қариндошларни йўқлаш – 2 097 нафар

хизмат юзасидан – 1 811 нафар

ўқиш – 329 нафар

rasm-koreyadan_p95521_p43444