Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-май ойларида жами 65,8 минг нафар Туркия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 23,8 минг нафарга ёки 56,6 % га ошган.
Жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
хизмат юзасидан – 24 490 нафар
сайёҳлик – 23 238 нафар
қариндошларни йўқлаш – 17 751 нафар
тижорат – 201 нафар
ўқиш – 143 нафар
даволаниш – 22 нафар


