Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-май ойларида жами 28,5 минг нафар Ҳиндистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг нафарга ёки 22,7 % га ошган.
Жорий йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Ҳиндистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
саёҳат – 17 956 нафар
хизмат юзасидан – 7 557 нафар
ўқиш – 2 710 нафар
қариндошларни йўқлаш – 253 нафар
тижорат – 10 нафар


